• 10692.00
  • 12447.63
  • 150.46
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

Базел университети тадқиқотчилари билан ҳамкорликда яратилган янги мобил дастур қўшимча реаллик ёрдамида инсонларга ўргимчаклардан қўрқиш — арахнофобияни енгишга ёрдам беради. Тадқиқот натижалари Journal of Anxiety Disorders журналида чоп этилган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: University of Басел

Олимларнинг маълумотларига кўра, ер юзидаги инсонларнинг 5 фоизи ўргимчаклардан қўрқади. Таъкидланишича, ушбу қўрқув айрим инсонларда эволюцион тезлашмоқда.

Мобил дастурда қўлланиладиган экспозицион терапия — арахнофобия каби қўрқувларни даволашга ёрдам берадиган сарамали усуллардан бири ҳисобланади. Ушбу усулдан хавотир психотерапияси касалликларини даволашда фойдаланилади. Унинг моҳияти беморни тўғридан-тўғри хавф йўқлиги ҳолатида қўрқув манбасига яқинлаштиришдан иборат. Аммо буни амалга ошириш доим ҳам осон эмас, чунки ҳар бир терапевтда ҳам бир жуфт қорақурт топилмайди. Бу каби ҳолатда ВР ва АР-технологиялари ёрдамга келади.

Мобил дастур арахнофобияси бор инсонларни экспозицион даволашга мўлжалланган бўлиб, у қўшимча реаллик интерфейси ёрдамида маконда ҳаракатланаётган ўргимча тасвирини ҳосил қила олади.

Дастур самарадорлигини аниқлашга мўлжалланган клиник синовларда 66 киши иштирок этган. Гуруҳнинг учдан икки қисми икки ҳафта давомида дастур ёрдамида 30 дақиқали олтита сеансдан ўтиши керак бўлган. Қолган қисми эса тажрибага бевосита жалб этилмаган, аммо иштирокчи гуруҳлар натижасини кузатиб борган.

Иштирокчилар тажриба аввали ва охирида ўз қўрқуви кўламини баҳолаш жараёнларидан ўтган. Тадқиқотчилар хулоса қилишича, мустақил геймифициялашган смартфонга асосланган қўшимча реалликни намойиш қилиш дастуридан уй шароитида тез-тез фойдаланиш иштирокчиларда фобик қўрқувнинг камайишида самарали бўлган.

Дастур атрофни сканер қилади ва экранда катта ўргимча пайдо бўлади. Бир неча сониядан сўнг, смартфонни қаттиқроқ ушлаш бўйича огоҳлантириш чиқади ва ўргимча орқали оёқларига таяниб, ўрмалай бошлайди. Арахнофоблар учун бу ҳақиқатда қўрқинчли ҳисобланади. Шундан сўнг, иштирокчининг қўрқув даражаси баҳоланади.

Ўхшаш янгиликлар