• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Сериалларда суратга тушадиган актёрлар тинимсиз меҳнат қилади, чунки ҳар бир сериални суратга олиш учун кўп вақт кетади. Янги сериални намойишга тайёрлаш учун улар кунига тахминан 17 соатга яқин вақтни суратга олиш майдончасида ўтказишлари керак. Бундай тиғиз иш жадвалига қарамай, уларнинг шахсий ҳаёти тўхтаб қолмайди.

Ўзге Кая ва Бурак Сердар Санал

Фото: Яндекс Дзен

Ўзге ва Бурак 2019 йилда «Ҳеч ким билмайди» сериалининг суратга олиш жараёнида танишган. Аввалига газеталар ёшларнинг биргаликда тушган фотосуратлари билан тўлди. Кейинчалик уларнинг муносабатларига бўлган қизиқиш сусайди. Аммо актёрлар бугунгача учрашишда давом этмоқда.

Фото: Яндекс Дзен

Ўзге Кая ҳозирда «Уч опа-сингил» сериалида Беркан Гувен билан Турканнинг опаси ролида ўйнамоқда.

Йигит Кочак ва Берфе Санжак

Фото: Яндекс Дзен

Йигит Кочак Туркия миллий атлетика жамоаси спортчиси Бефре Санжак билан учрашади. Жуфтлик муносабатларини овоза қилишни ёқтирмайди ва ўз севгиларини бегона кўзлардан асрашни афзал кўради.

Фото: Яндекс Дзен

Йигит ҳозирда «Ака-сингилларим» сериалида Ўмер ролини ижро этмоқда. Бефре Санжак исми «Аҳ, қаерда» лойиҳасининг актёрлари таркибида учрайди. Эҳтимол, таниқли модель ва спортчи ўзини актриса сифатида синаб кўришга қарор қилгандир?

Гўзже Туркер ва Анил Гулер

Фото: Яндекс Дзен

Гўзже Туркер «Ака-сингилларим» сериалида 3 мавсум давомида пул, бойлик ва ижтимоий мавқега берилиб кетган Ҳарика ролини ўйнади. У қашшоқ ҳаётдан қутулиш учун укаси Омернинг пулларини ўғирлайди ва янги ҳаёт бошлаш учун она шаҳрини тарк этади.

Фото: Яндекс Дзен

Суратга олиш жараёнида актриса Анил Гулерга турмушга чиқди, тўй 2021 йил 19 июнь куни бўлиб ўтди.

Ипек Карапинар ва Жан Южел

Фото: Яндекс Дзен

Ипек Карапинар — «Афсона» сериалидаги машҳур Чўлпонхон образини яратади. Сериалнинг суратга олиш жараёни узоқ давом этди ва у ҳам иккинчи мавсумга узайтирилди. Мазкур фильм актрисага халқаро шуҳрат келтирган муваффақиятли лойиҳа ҳисобланади.

Фото: Яндекс Дзен

Аммо шахсий ҳаётида актриса бундан-да, бахтли унинг ҳаётида севган одами — Жан Южел бор.

Симай Барлас ва Сонер Қўрқмаз

Фото: Яндекс Дзен

Симай Барлас — ёш актриса, ҳозирда унинг карьераси жуда муваффақиятли ривожланмоқда. «Золим Истанбул» сериалидаги кўзга кўринган рол, «Азиз» сериалидаги бош ролни ижро этди. Шунингдек, суратга олиш ишлари тугагач, Мурат Йилдирим актрисани ўзининг янги лойиҳасига ҳамкор сифатида таклиф қилди.

Фото: Яндекс Дзен

Симай эса спортчи Сонер Қўрқмаз билан 6 ойдан бери учрашади.

Арда Анарат ва Яғмур Йилдиз

Фото: Яндекс Дзен

Арда Анарат эндигина 23 ёшда бўлса-да, унинг фильмографиясида аллақачон 14 та лойиҳа мавжуд. У илк бор 12 ёшида «Муҳташам юз йил» сериалида рол ижро этган. У банд бўлишига қарамай, бир нечта телешоуларда иштирок этишгага муваффақ бўлди, спорт ва ижтимоий фаолиятни ҳам унутмайди.

Фото: Яндекс Дзен

Ҳозирда «Келишув» сериалида Чинор ролида ўйнади, шахсий ҳаётида эса Яғмур Йилдиз исмли севгилиси бор.

Толга Сариташ ва Зейнеп Майрук

Фото: Яндекс Дзен

Толга Сариташ ва дизайнер Зейнеп Майрук 3 йилдан бери бирга. Баъзи маълумотларга кўра, Толга қизнинг қўлини сўраган, ёшларнинг оилалари учрашган, аммо расмий унаштирув бўлмаган. Тўй ёзга режалаштирилган.

Фото: Яндекс Дзен

Ҳозир Толга кейинги мавсум учун узайтирилиши мумкин бўлган «Ота» сериалида суратга тушмоқда. У барча оила аъзоларига ғамхўрлик қиладиган меҳрибон ўғил Қодир ролини ўйнайди.

Селим Байракдар  ва Эмел Каракўз

Фото: Яндекс Дзен

Селим Байракдар анча йиллар аввал турмуш қурган ва турмуш ўртоғи Биҳтер билан илиқ ва ишончли муносабатларга эга эди. Селим ва Биҳтер фарзанд кўра олмаган, шунинг учун никоҳлари бузилади. Бундан ташқари, актёрнинг ҳаётида яна бир аёл пайдо бўлади. 45 ёшида ўзидан 10 ёш кичик Эмел Каракўз билан танишади.

Фото: Яндекс Дзен

Ҳозир актёр «Афсона» сериалида суратга тушмоқда, фильмда у Алпагу Хон ролини ижро этмоқда.

Эзги Мола ва Мустафа Аксакалли

Фото: Яндекс Дзен

Жуфтлик бир неча йилдан бери учрашади, турмуш қуришни ҳам режалаштирган, аммо Эзги ҳозирда «Бегуноҳлар уйи» фильми билан бир вақтда Netflix лойиҳаси учун суратга тушмоқда, шунинг учун тўйни кейинга қолдиришга тўғри келади.

Мерич Арал ва Серкан Кескин

Фото: Яндекс Дзен

Туркиялик актёр, режиссёр ва мусиқачи Серкан Кескин ва Мерич Арал анчадан бери учрашиб юради. Ўрталаридаги ёш фарқи 11 йил. Ҳозирда Мерик «Тақдиримнинг ўйини» телесериалида ўйнамоқда. Серкан эса 61 та лойиҳада иштирок этган.

Фото: Яндекс Дзен

Ҳафнасур Санжактутан ва Дениз Жан Акташ

Фото: Яндекс Дзен

Улар илк маротаба суратга олиш майдончасида танишган, ўшанда жуфтлик «Севги йиғлашга мажбур қилади» фильмида бирга рол ўйнаган. Шундан бери актёрлар бирга.

Фото: Яндекс Дзен

Ҳозирда Ҳафнасур рақамли платформа учун «Дунё ва менинг ўртамда» сериалида суратга тушиш билан банд, Дениз эса «Шаҳарлик табиб» сериалида иштирок этмоқда, шунингдек, Туркиянинг Exxen рақамли платформаси учун Жемре Байсал билан биргаликда мини-лойиҳада иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар