• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

«Севги изтироби» юлдузи Бурак Ўзчивитнинг «Қурилиш: Усмон» сериалидаги ҳамкасблари, уни ҳақорат қилганликда айблаб полицияга шикоят қилди.

Фото: Turkiye gazetesi

Шундан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари «Қурилиш: Усмон» сериалининг суратга олиш жамоасига мурожаат қилган. Шикоят бўйича суриштирув бошланган бўлиб, унда актёр тасвирга олиш ишлари чарчатадиган бўлгани, аммо оғзидан ҳақоратли сўз чиқмаганини маълум қилган.

Фото: Turkiye gazetesi

«Иддао қилинганидек ҳеч кимни ҳақорат қилмадим. Суратга олиш жараёни стрессли бўлгани тўғри. Аммо оғзимдан асло сўкиниш ва ҳақорат чиқмаган. Чиқиши ҳам мумкин эмас. Мени яқиндан таниган барча бундай одам эмаслигимни яхши билади», — деган у.

Haber Turk нашрининг маълум қилишича, ушбу ҳодиса 2020 йил декабрда содир бўлган. Суратга олиш жамоасининг 4 нафар аъзоси Буракнинг устидан шикоят қилган. Уларнинг айтишича, тасвирга олиш жараёнларидан бирида чодирнинг ичидан чиққан актёр, ҳамкасбларининг кўзига тик боқиб уларни ҳақорат қилган.

«У майдончани тарк этди ва дарҳол ортга қайтиб яна ўша ҳақоратларни қайта сўзлади. Бурак Ўзчивитнинг оғзидан чиққанларни эшитиб, суратга олиш майдончасидагилар шокка тушди ва лом-лим дея олмади», — деган оператор ёрдамчиси.

Маълумот учун, 36 яшар Бурак Ўзчивит «Севги изтироби»дан ташқари, «Муҳташам юз йил», «Чолиқуши» сингари сериалларидаги роли билан ҳам яхши таниш.

Ўхшаш янгиликлар