• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +36.1°C
Detail image

Тухум пашот — бу қайноқ сувда қайнатиб олинадиган французча егулик бўлиб, бунда тухум оқи сариғини қуршаб олади ва натижада тухум сариғи пишиб кетишига йўл қўймайди. Аммо гоҳида тухумли пашотлар кутилганидек пишиб чиқмайди. «Домашний очаг» нашри тухумли пашот тайёрлашда асқатадиган бир нечта лайфхаклар билан бўлишди.

Фото: «Домашний очаг»

Пашот нима?

Маълум бўлишича, пашот балиқ, гўшт ва ҳатто колбасали ҳам бўлиши мумкин. Бу юмшоқ маҳсулотни кучли қайнатилмаган сувда мулойимлик билан пишириш усулидир.

Фото: «Домашний очаг»

Таом француз ошхонасига мансуб бўлиб, у соғлом нонушта, бир чашка қаҳва устида китоб ёки оқсилли газаклар билан мукаммал тарзда истеъмол қилинади. Қобиқсиз қайнатилган тухум оқи сариғини ўраб олади, натижада сариқ қисм қаттиқ пишиб кетмайди ва кесилганда яхши ёйилади.

Фото: «Домашний очаг»

Аммо умид ва ҳақиқат ҳар доим ҳам мос келмайди. Тухумли пашотни тайёрлаш оддий ва айни пайтда қийин ҳам. Бу жараён бир неча дақиқа давом этади, аммо натижада кутилганидек бўлмаслиги эҳтимоли ҳам мавжуд. Ушбу лайфхаклар муваффақиятсизликларни минималлаштиришга ёрдам беради.

Классик пашот тайёрлаш учун кўрсатмалар

  1. Тухумли пашот тайёрлашдан олдин тухумни музлаткичдан эртароқ олиш лозим ва тухум янги бўлиши керак, акс ҳолда пашот чиройли пишмайди ва тухум оқи сувда ёйилиб кетади.
  2. Тухумнинг янгилигини қандай текшириш мумкин? Хом тухумни чуқур сувли идишига ташланг. Янгиси ён томонида ётади, эскиргани эса тўмтоқ учи билан айланади.
  3. Кастрюлда сув қайнатиб олинади ва олов минимал даражага туширилади. Натижада сув деярли қайнашдан тўхташи керак. 1 литр сув учун 1 ош қошиқ миқдорида туз ва сирка қўшилади. Сув яхшилаб айлана ҳаракат билан аралаштирилади.
  4. Янги тухум кичик идишга солинади, сариғи иложи борича ёйилиб кетмаслиги керак. Сўнгра тухум оқи аста сариғи устини қоплаши учун қошиқ ёки бошқа восита ёрдамида айлантирилади.
  5. Ёки қайнаган сув ичига айлана шаклидаги кичик қолип қўйилади. Қолип ичидаги сув бироз аралаштирилиб, секин ва эҳтиёткорлик билан тухум унинг ичига чақилади. Шунда у айлана бошлайди ва оқи сариғни ўраб олади. Тухумнинг пастки қисмига ёпишиб қолишига йўл қўймаслик учун 3-4 дақиқа давомида пиширилади.
  6. Тайёр тухумни тешикли қошиқ билан олинади, совуқ сувга солинади, шунда у дарҳол пишишдан тўхтайди.

Фото: «Домашний очаг»

Пашотни тўғри тайёрлаш учун қандай қилиб осон пиширишни ўрганамиз

Ошхона қолипи ёрдамида пашотни муаммосиз тайёрлаш мумкин.

  • Тухумни чўмич ичига чақиб, дастлаб сув сутида тутиб туриш лозим. Тухум оқаришни бошлагандан кейин сивга солиб пишириш лозим.
  • Бир идиш ичига ёпишқоқ плёнка қўйилади. Зайтун мойи суртилиб, тухум чақилади ва бироз туз сепилади. Ёпишқоқ плёнкани боғлаб, у қайнаётган сувга солинади. 3-4 дақиқа давомида пиширилади.

Фото: «Домашний очаг»

  • Қайнаётган сув юзасига тешикли чуқур капгир қўйилади ва устига тухум чақилади, кейин ҳаракатни тезда ўзгартириш керак: дарҳол тешикли капгир сув остига ботирилади. Тухум сувда қолади ва пишишда давом этади.
  • Пашот силикон қолиплар ичида мукаммал шаклда пишади. Уларга фақат тухумни чақиб, қайноқ сувга солинади. Бир неча дақиқадан сўнг оловдан олинади
  • Микротўлқинли печда ҳам пашотни тайёрлаш мумкин. Бунинг учун кружка ичидаги сувга туз солинади. Туз бутунлай эриганиданган кейин тухум чақилади. Идиш микротўлқинли печга қўйилади ва 2 дақиқа давомида энг юқори ҳароратда пиширилади. Микротўлқинли печларнинг қуввати ҳар хил бўлгани учун, икки дақиқа етарли ёки қанча вақт кераклигини текшириб туриш мумкин. Ушбу усулнинг афзаллиги шундаки, агар микротўлқинли печда имкон бўлса, бир вақтнинг ўзида бир нечта қайнатилган тухумни 2 дақиқада пишириш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар