• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image

Остеохондроз умуртқа поғонаси орасида жойлашган дискларнинг шикастланишидан келиб чиқади. Дисклар ҳам, амортизатор ҳам, умуртқа поғонасини мустаҳкамловчи вазифани бажаради. Дисклар тоғай тўқимасидан тузилган бўлиб, 60-80 фоизи сувдан иборат. Сувнинг камайиши диск тўқималарида ёриқ пайдо бўлишига, сўнгра уларнинг қалинлиги камайишига ва оқибатда умуртқа поғоналари ораси торайишига олиб келади. Натижада умуртқа поғонаси орасидан чиқадиган нерв томирларининг сиқилиши кузатилади.

Фото: Pinterest

Касаллик ривожланишининг сабаблари:

  • Одамнинг тик юриши. Тик юрганда умуртқа поғонасига катта куч тушади, айниқса, бел ва бўйин қисмига. Йиллар давомида тоғай тўқималарида дистрофик ўзгаришлар келиб чиқади ва остеохондроз ривожланади.
  • Инсоннинг турмуш тарзи. Шаҳар аҳолисининг кам ҳаракат қилиши, иши юзасидан кўп ўтиришга тўғри келиши. Бу ҳолатлар диск атрофида қон айланишини сустлаштиради ва тоғай тўқимасининг сувсизланишига олиб келади, натижада диск қурий бошлайди.
  • Умуртқа поғонаси атрофидаги мушакларнинг зўриқиши ва сиқилиши. Бу ҳам қон айланишини камайтиради ва дискларга зарар етказади.

Белгилари:

Бошланғич даврда умуртқа поғонаси атрофида ноқулайлик ёки енгил оғриқ бўлади. Секин-аста ҳаракат чекланади, айниқса, бўйин ва бел соҳасида. Камдан кам ҳолатларда оғриқ кескин кучли бўлади, бу тўсатдан оғир юк кўтарганда содир бўлиши мумкин.

Йиллар ўтгач, аста-секин оғриқнинг кучи ошади, ички аъзоларда ҳам оғриқлар пайдо бўлади, чунки барча ички аъзолар орқа мия билан нерв томирлари орқали боғланган. Ҳаракат чекланиши кўпаяди. Ёмон оқибатлардан бири эса — дискда чурра пайдо бўлиши мумкин, уни даволаш эса жуда мураккаб.

Даво чоралари:

Даволаш ишлари шифокор назорати остида олиб борилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • оғриқни қолдирадиган, умуртқа поғонаси дисклари регенерациясини ва қон айланишини яхшилайдиган дори-дармонлар.
  • физиотерапия муолажалари;
  • даволовчи бадантарбия;
  • соғлом турмуш тарзи.

Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди.

Ўхшаш янгиликлар