• 10525.50
  • 12763.22
  • 141.09
weather Тошкент: +3.6°C
Detail image

Тожикистонда 12 февраль куни Тошкент вақти билан соат 22:01 да зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 499 километр жанубий-шарқий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 87 километр чуқурликда, магнитудаси 5,8 баллга тенг бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкентда 2–3 балл;
  • Наманганда 3 балл;
  • Андижонда 3 балл;
  • Фарғонада 3 балл;
  • Гулистонда 2 балл;
  • Жиззахда 2 балл;
  • Самарқандда 2 балл;
  • Термизда 2 балл;
  • Қаршида 2 балл;
  • Навоийда 2 баллни ташкил қилган.

Аввалроқ 29 январь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманганда сезилганди, 17 январь куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида унча кучли бўлмаган ерости силкинишлари қайд этилган, шунингдек, 11 январь куни Фарғона водийси вилоятларида зилзила сезилгани, 1 январь куни Тошкент шаҳрида 3 баллик зилзила қайд этилгани, 22 январда Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона ва Андижон вилоятларида сезилгани, 3 февраль куни Наманганда 4 баллик зилзила қайд этилгани маълум қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар