• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Тошкентда 15 сентябрь куни соат 00:11 да ерости силкинишлари сезилди. Ер қимирлаши бир неча сония давом этди.

Фото: Global Look Press

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, зилзила Тошкентдан 40 километр шимолий-ғарбда Қозоғистон ҳудудида кузатилган. Эпицентрда унинг магнитудаси 3,2 га тенг бўлган, ўчоғи 5 километр чуқурликда жойлашган. Марказ ахборотида Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучи неча балл бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг жанубида 11 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 11:51 да зилзила содир бўлганди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 33 километр шимоли–ғарбда жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,6 га тенг бўлган. Ўшанда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази зилзила Ўзбекистонда сезилмаганини таъкидлаган, бироқ ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликлар, хусусан, Тошкентда яшовчилар зилзилани сезганини маълум қилганди.

Ўхшаш янгиликлар