• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20.9°C
Detail image

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида 9 июнь куни ҳайдовчилик гувоҳномачини олиш учун «Тошкент вилояти имтиҳон маркази» инновацион имтиҳон маркази очилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Севара Мирзараҳимова

Қайд этилишича, марказ ҳар куни назарий имтиҳон топширишни истаган 600 нафардан ортиқ номзодни ва ҳайдаш маҳорати бўйича имтиҳон топширишни истаган 250 нафар кишини қабул қилиш имкониятига эга. Марказда амалий имтиҳонни топшириш учун учта майдонга бўлинган автодром мавжуд.

Фото: «Дарё» / Севара Мирзараҳимова

Фото: «Дарё» / Севара Мирзараҳимова

«Тошкент шаҳрида имтиҳон билан боғлиқ коррупция ҳолатлари нолга тенглаштирилди. Турли қўнғироқлар, таниш-билишчилик ҳаммаси нолга тенглаштирилди. Тошкент шаҳрида бугун фақатгина билими борлар ҳайдовчилик гувоҳномасини оляпти», — дейди Комил Алламжонов.

Фото: «Дарё» / Севара Мирзараҳимова

Унинг айтишича, буёғига Тошкент вилоятида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш билан боғлиқ қўнғироқ ва таниш-билишчилик ҳолатлари нолга тенглаштирилади.

Ўхшаш янгиликлар