• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Тошкент туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмай туриб, автомобиль бошқарган йигитлар аниқланди, деб хабар беради Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ахборот гуруҳи.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ахборот гуруҳи

Маълум қилинишича, 26 май куни Тошкент туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори М.Абдувосиқов томонидан кун давомида Damas ва «ВАЗ-2106» русумли автоуловлар тўхтатиб текширилган. Текширув давомида машиналарни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ёшига етмаган 15 ва 17 ёшли йигитлар бошқариб кетаётгани аниқланган.

Иккала ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва автоуловлар жарима майдонига қўйилган.

Аввалроқ Наманганда 14 ёшли бола «Жигули»да тенгдошини босиб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлгани, Тошкентда вояга етмаган ўғлига рул бошқарувини берган ота жаримага тортилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар