• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +1.4°C
Detail image

Тошкент шаҳри «Олмазор» метро бекатида 13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахс устидан суд жараёни бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда «Podrobno.uz».

Фото: Telegram / Шоҳрух Ғиёсов

Маълумот учун, воқеа 18 сентябрь куни Тошкент метросининг «Олмазор» бекатида содир бўлган. ИИВ ходимлари тезкор қидирув натижасида жиноятчини қўлга олган. У муқаддам Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ва 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб этиш) моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун судланган.

Қизнинг онаси маълум қилишича, айбланувчи Миробод туман судида маошининг 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда икки йиллик ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш жазосига ҳукм қилинган.

«Она сифатида судьянинг ҳукмидан қаноатланасизми?», — деган саволга аёл аввалига ҳукм адолатли бўлишига ишонмаганини айтди.

«Худога шукур, омадимиз келди – судья анча етук, профессионал экан. Катта эҳтимол билан қиз фарзандларнинг отаси бўлса керак. У бизнинг ҳолатимизни ўзига яқин олди», — деди қизнинг онаси.

Ўхшаш янгиликлар