• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 9 июнь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Uzbekistan Airports АЖ ҳамкорлигида махсус-тактик машғулот ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Таъкидланишича, мазкур тадбир фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув хизматлари, ёнғинга қарши кураш, тиббий бўлинмаларнинг ҳаракатланиш тартиби ва тайёргарлигини баҳолаш мақсадида ташкил этилган.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

Машғулот мавзусига кўра, самолёт учиш-қўниш йўлагига қўнаётганида унинг олд шассиси ишдан чиқади ва ёнғин бошланади. Самолёт бортида 75 нафар йўловчи, экипаж аъзолари ва 10 килограмм хавфли юк бўлади. Пассажирларни тезкорлик билан эвакуация қилиш, ёнғинни ўчириш ва жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тадбирлар ўтказилди.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

Тадбирни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Uzbekistan Airports АЖ раҳбариятлари баҳолаб борди. Машғулот якуни бўйича иштирокчиларга йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ўхшаш янгиликлар