• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.7°C
Detail image

Barrett-Jackson аукционида 1979 йилда ишлаб чиқарилган Porsche 928 модели рекорд қийматда сотилди. Ноёб спорткар бош қаҳрамони Ток Круз бўлган «Таваккалчиликка асосланган бизнес» фильмида суратга тушган. Купе учун қарийб 2 миллион доллар тўланган, деб хабар беради Motor.

Фото: Barrett-Jackson

Мазкур Porsche 928 конвейердан 1979 йилда чиққан ва дастлаб оқ рангда бўлган. Орадан икки йил ўтгач, «Таваккалчиликка асосланган бизнес» фильми учун купе махсус бронза рангига бўялган. Суратга олиш ишлари вақтида бир нечта бир хил спорткарлардан фойдаланилган, аммо аукцион уйи вакилларининг сўзларига кўра, айнан ушбу Porsche кадрларда кўпроқ кўрсатилган. Бундан ташқари, Том Круз ушбу машинада эффекти қувиш жараёнида иштирок этган бўлиб, у замонавий кинематография тарихидаги энг машҳур автомобиль саҳналаридан бирига айланган.

Фото: Barrett-Jackson

Фото: Barrett-Jackson

Суратга олиш ишлари якунлангач, Porsche 928 ўн йилга йўқолиб қолган. Спорткар 1990 йиллар бошида топилган. Автомобиль зудлик билан тўлиқ реставрациядан ўтказилган, шундан сўнг машина кўплаб тадбирларда қатнашган, шунингдек, жаҳон музейларида экспонат сифатида чиқиш қилган. Моделнинг яна бир ўзига хос жиҳати айнан ушбу Porsche’да ёш Том Круз биринчи бор механик узатмалар қутисидан фойдаланишни ўрганган.

Фото: Barrett-Jackson

Porsche 928 капоти остидан 240 от кучига эга 4,5 литрли V8 двигатели ўрин олган бўлиб, у беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Спорткар салони табиий жигарранг чармдан ишланган. Ноёб автомобиль учун кимлиги сир қолишини сўраган коллексионер 1,98 миллион доллар тўлаган. Шу орқали модель Porsche 928 тарихидаги энг қиммат автомобилга айланди.

Фото: Barrett-Jackson

Фото: Barrett-Jackson

Аввалроқ «Форсаж» бош қаҳрамонига тегишли Toyota Supra аукцион орқали рекорд қийматда сотилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар