• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Таиланд Жануби-Шарқий Осиёда гиёҳванд моддалар ва марихуана истеъмолини қонунийлаштирган биринчи давлатга айланди. Таиланд қироллиги 2018 йилда каннабисдан тиббий мақсадларда фойдаланишга рухсат берганди.

Фото: Лига

Янги қоидалар пайшанба кундан кучга кирди, аммо қонунийлаштириш фақат таркибида фаол моддалар кам бўлган марихуана учун қўлланади (тетрагидроканнибал оғирлиги бўйича 0,2% дан кўп бўлмаган). Бироқ давлат ҳали ҳам марихуна импорт-экспорти ва ички айланмасини чеклайди, жамоат жойларида фойдаланишга жарима қўллайди (тамаки чекишга ҳам).

Марихуана экиш ва савдо қилиш учун лицензия талаб қилинади.

Қироллик ҳукумати фуқароларни кундалик ҳаётда марихуанадан гиёҳвандлик учун эмас, балки тиббий, озиқ-овқат ва косметика мақсадларида фойдаланишга чақирган.

Ўхшаш янгиликлар