• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 15-турида «ОКМК» 10 август, чоршанба куни «Локомотив» билан баҳс олиб борди.

Фото: «Локомотив»

Учрашувнинг 3-дақиқасида Сияваш Ҳақназарий ҳисобни очди. 13-дақиқада Анзур Исмоилов олмалиқликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлим бошида Миржаҳон Мираҳмадов «ОКМК»нинг навбатдаги голини урди. 60-дақиқада эса Мираҳмадов дублни расмийлаштирди.

Ушбу ғалабадан сўнг Миржалол Қосимов шогирдлари очколари сонини 24 тага етказиб, 5-ўринга кўтарилиб олди. «Локомотив» эса 16 очко билан 10-поғонани банд этиб турибди.

Суперлига

15-тур баҳси

10 август, чоршанба

«ОКМК» — «Локомотив» 4:0

Голлар: 1:0 — 3 Сияваш Ҳақназари, 2:0 — 13 Анзур Исмоилов, 3:0 — 47 Миржаҳон Мираҳмадов, 4:0 — 60 Миржаҳон Мираҳмадов.

«ОКМК»: 1. Ботирали Эргашев, 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 9. Дан Спатару (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 70), 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Гиорги Папава, 16. Артём Филипосян, 17. Санжар Турсунов (8. Абдулла Абдуллаэв, 72), 22. Шоҳруҳ Гадоев, 88. Сиявуш Ҳақназарий (4. Миржамол Қосимов, 70), 99. Миржаҳон Мираҳмадов.

«Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Исломжон Қобилов, 6. Алишер Салимов, 10. Жасурбек Жалолиддинов (9. Жавоҳир Алижонов, 62), 14. Хуршидбек Мухторов, 17. Санжар Қодирқулов, 19. Этаме Жероме, 20. Жалолиддин Жумабоев (44. Самюэль Опеҳ, 52), 21. Ғулом Ҳайдар Ғуломов (8. Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 52), 22. Манучеҳр Сафаров (27. Ислом Рашидхонов, 52), 25. Мўминжон Мелиев (77. Иван Нагаев, 77).

Огоҳлантиришлар: Сиявуш Ҳақназарий (28), Дан Спатару (32), Жалолиддин Жумабоев (35), Хуршидбек Мухторов (90+1).

Ўхшаш янгиликлар