• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган икки ўйин 24 май, сешанба куни бўлиб ўтди.

Фото: ПФЛ

«Насаф» Тошкентда «Бунёдкор» билан баҳс юритди. Учрашувда ҳисоб 23-дақиқага келиб, Иброҳим Томива томонидан очилди, у дарвозабоннинг узатмасини голга айлантирди. 36-дақиқага келиб, Ойбек Бозоров ажойиб ҳаракатлари билан мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Шароф Муҳиддинов жаримадан супер гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда «қаршиликлар» яна иккита гол уришнинг уддасидан чиқди. Бозоров дублга эришган бўлса, Ҳусайн Норчаев дарвозабонни доғда қолдирган ҳолда «аждарлар»нинг йирик ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа «Насаф» меҳмонда «Бунёдкор» устидан иродали ғалабага эришиб, 3 очко билан уйга қайтадиган бўлди.

«Сўғдиёна» «Қўқон-1912»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Голларнинг барчаси иккинчи 45 дақиқаликда киритилди, уларга Шоҳруз Норхонов, Хислат Халилов ва Дониёр Абдуманнопов муаллифлик қилди.

Шу тариқа Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўйинлар якунланди. Тур доирасидаги «Олимпик» — «Навбаҳор» ўйини Тимур Кападзе жамоасининг йиғини туфайли қолдирилган. Турда қайд этилган натижалар ва мусобақа жадвали билан танишинг.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Суперлига

10-тур баҳслари

24 май, сешанба

«Бунёдкор» — «Насаф» 1:4

Голлар: 1:0 — 23 Томива, 1:1 — 36 Бозоров, 1:2 — 40 Муҳиддинов, 1:3 — 57 Бозоров, 1:4 — 69 Норчаев.

«Бунёдкор»: 91. Зафар Сафоев, 4. Даврон Эргашев, 5. Дилшод Жўраев (19. Билол Туплиев, 72), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Одилжон Абдураҳмонов (14. Ҳусайн Эргашбоев, 61), 8. Францис Нарх, 17. Фарҳод Мираҳмадов, 22. Усмонали Усмоналиев (10. Расул Йўлдошев, 61), 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 49. Иброҳим Томива.

«Насаф»: 1. Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Шароф Муҳиддинов, 8. Дилшод Саитов, 10. Ҳусайн Норчаев ( 99. Семир Самайлагич, 72), 18. Баҳром Абдураҳимов (9. Иван Соловёв, 62), 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров (23. Сардор Саъдуллаев, 82), 88. Марко Станоевич (6. Мурод Раҳматов, 62), 92. Умар Эшмуродов (17. Суҳроб Нуруллоев, 72).

Огоҳлантириш: Эшмуродов 21, Томива 45+4, Мираҳмадов 63.

«Сўғдиёна» — «Қўқон-1912» 3:0

Голлар: 1:0 — 53 Норхонов, 2:0 — 61 Халилов, 3:0 — 83 Абдуманнопов.

«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов (7.Шаҳбоз Жўрабеков, 46), 6. Искандар Шойқулов, 10. Шоҳруз Норхонов (3.Диан Талхатов, 86), 11. Жасур Ҳасанов (33.Дониёр Абдуманнопов, 65), 12. Хислат Халилов, 16. Артём Филипосян, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (9.Бобурбек Фарҳодов, 73), 21. Абдужалил Маназаров (44.Юре Обшивач, 46), 31. Лука Чермел, 93. Марко Колакович.

«Қўқон-1912»: 21. Исломжон Абдуллаев, 5. Славко Лукич, 6. Дилшод Раҳматуллаев (27.Анваржон Ҳожимирзаев, 62), 7. Жамшид Ҳасанов (18.Шаҳзодбек Нурматов, 72), 8. Санъат Шихов, 10. Жавоҳир Сиддиқов (14.Авазхон Маматхўжаев, 83), 11. Мўминжон Мелиев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 33. Иван Ёсович, 77. Мурод Холмуҳаммадов.

Огоҳлантириш: Фарҳодов 82.

Ўхшаш янгиликлар