• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.7°C
Detail image

Собиқ жуфтлик Жонни Депп ва Эмбер Хёрд ўртасидаги олти йиллик суд жараёни ниҳоят тугади. Ҳакамлар ҳайъати Хёрдни собиқ эрига туҳмат қилганликда айбдор деб топди. Энди у машҳур Жек Читакка 15 миллион доллар тўлаши шарт. Собиқ эри сўраганидек бўлмаса-да, бу ҳам анча катта миқдор — актёр ўз мурожаатида туҳмат қилганлик учун 50 миллион доллар талаб қилган.

Актриса Эмбер Хёрд (ўнгда) ва синглиси Уитни Хёрд (чапда) Виржиния штатининг Фейрфакс шаҳридаги Жонни Депп иши бўйича ҳукм чиқарилганидан кейин Фейрфакс округи судини тарк этмоқда.

Фото: Legion Media

Аммо Деппга ҳам собиқ севгилисига 2 миллион доллар тўлаш мажбурияти юкланган. Дунёдаги энг шов-шувли икки ойлик суд жараёни нафақат собиқ турмуш ўртоқлар ўртасидаги қонуний тортишув, балки инглиз тилини билмайдиганлар учун тилни ўрганишга арзийдиган ҳақиқий шоу бўлди. Энди актёрларнинг мухлислари суддан кейин Депп ва Хёрдни нималар кутаётгани билан қизиқмоқда. Мутахассислар фикрича, юз бериши мумкин бўлган тўртта сценарий бор.

1-сценарий: Суд қарори устидан шикоят киритиш

Эмбер ижобий қарор қабул қилиш учун суд ҳукми устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Шундай бўлишининг эҳтимоли катта, аммо Хёрд томони айнан қачон ва нимага асосланиб апелляция бериши маълум эмас.

Бундай ҳолда актрисадан 10,35 миллион долларлик гаров қўйиш талаб қилинади, бу миқдорга маълум фоизлар қўшилади. Кентуккилик адвокат Сандра Спержин ва атланталик адвокат Брайан Пастор бундай ечим ҳақида айтиб ўтишди. Мутахассиснинг таъкидлашича, Эмбер гаров пулини беришдан бош тортиши мумкин, бу эса Деппга суд қарорини бажаришга имкон беради.

Аммо бошқа адвокат Элейн Чарлсон Бредехофт Today шоусида талаб қилинадиган гаров пули Хёрдда «мутлақо йўқ»лигини таъкидлади.

2-сценарий: Даромадларни музлатиш

Энди Хёрднинг карьераси Депп билан узоқ давом этган суд жараёни туфайли боши берк кўчага кириб қолди, натижада у суд қарори бўйича тўловни амалга ошириш учун етарли пулга эга бўлмаслиги мумкин. Унинг даромади, шу жумладан келажакда бўлиши мумкин бўлгани ҳам бутунлай музлатилиши мумкин.

Жонни Депп Эмбер Хёрд билан бўлаётган суд жараёнига келган мухлисларига миннатдорлик билдирмоқда.

Фото: Legion Media

CBS News эксперти Жессика Левинсоннинг айтишича, Хёрд керакли миқдордаги пули йўқлигини очиқ айтса ва буни банк ҳисоблари билан тасдиқласагина даромадини музлатиш мумкин. Аммо Хёрднинг салоҳияти ҳақида унутмаслик керак: у жуда иқтидорли ва талабгир актриса. Агар унинг карьераси кўп йиллик суд ва обрўси тушиб кетгани ҳисобига тугамаса, у даромадининг бир қисмини бўлиб бериш йўли билан қарзини аста-секин тўлаши мумкин.

3-сценарий: Банкротлик

Хёрд Деппга керакли пулни тўламаслик учун ўзини банкрот деб эълон қилиши ҳам мумкин. Бироқ Америка банкротлик тўғрисидаги қонунига кўра, «қарздор томонидан атайин ва қасддан зарар етказиш» натижасида келиб чиқадиган қарзлар бошқа томонга ажратилади. Адвокат Брайан Пасторнинг сўзларига кўра, Депп қонуннинг ушбу қисмига асосланиб, собиқ рафиқаси қарзини банкротлик йўли билан ўзидан олиб ташлашига қарши чиқиши мумкин.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Депп Хёрд қарзининг кетидан қувса, келажакдаги гонорарларини йўқотиши мумкинлигини яхши тушунади.

«Депп каби одамнинг асосий муаммоси шундаки, амалий нуқтаи назардан сиз катта гонорар олиб келадиган фильмларда суратга тушишни хоҳлайсиз. Шунинг учун сиз учун энг муҳими 10,35 миллион доллар эмас, бу 10, 20, 30 миллион доллар маош олиш учун имконият холос», — дейди адвокат Брайан.

Мухлислар суд жараёнини томоша қилишмоқда.

Фото: Legion Media

4-сценарий: Деппнинг суд қарорини рад этиши

Драманинг энг оптимистик натижаси ҳам бор. Жонни Депп пул компенсациясини рад этиб, суд ҳукмини бажармасликка қарор қилиши мумкин.

Брайан Пасторнинг қўшимча қилишича, агар Хёрд Депп билан келиша олса, бу тўловни камайтириш ёки ундан бутунлай воз кечиш бўйича музокара олиб бориши мумкин.

«Депп аллақачон жамоатчилик фикрини қўлга киритди», — деб хулоса қилди адвокат.

Қизиғи шундаки, Депп суд ҳукмидан сўнг ижтимоий тармоқлардаги Хёрддан 15 миллион долларни талаб қиладими ёки йўқми, изоҳ бермаган. «Бу ишни олиб боришдан мақсад, натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, ҳақиқатни ошкор қилиш эди», — деган олижаноблик билан актёр. Демак, суд жараёнидан кейин Хёрдни нима кутаётгани ҳозирча маълум эмас.

Ўхшаш янгиликлар