• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

Sony компанияси 10 июнь куни CES 2021 кўргазмасида намойиш этилган Airpeak S1 дронини расман тақдим этди. Янги қурилма нархи 9 минг долларни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, дрон видеога олиш учун шахсий камера ва уни барқарорлаштиргичга эга эмас, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Airpeak S1 дрони Sony’нинг А7С III, FХ3 ёки Alpha каби кўзгусиз камераларида фойдаланиш учун мўлжалланган. Кардан барқарорлаштиргич «подвеси» сифатида Gremsy Т3 таклиф этилган бўлиб, унинг учун қўшимча пул тўлаш керак бўлади. Камера билан парвоз автономлиги 12 дақиқани ташкил этади. Қўшимча юкламаларсиз дроннинг ўзи 22 дақиқагача уча олади, аммо бу каби фойдаланишдан мақсад йўқ.

Ихтирочилар Airpeak S1’нинг ўзига хослиги сифатида текис парвоз ва шамолга бардош эканлигини эътироф этган. Расмий маълумотларга кўра, дрон сониясига 20 метрли тезликда эсадиган шамолда ҳам барқарорлигича қолади (DJI Inspire 2’дан кўра икки баробар кўпроқ), тўсиқлардан қочиш учун эса стереокамералар ва инфрақизил далномерлар жамланмаси жавоб беради. Дронни аниқ созлашда Япониянинг аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги мутахассислари иштирок этган.

Фото: IXBT

Airpeak S1 етарли даражада тезкор бўлиб чиққан: соатига 50 километр тезликка 3,5 сонияда эришади. Бироқ бу камералар ўрнатилмаган ҳолатда — улар билан дрон секинроқ учади. Қурилмани бошқаришда жамланмасидаги контроллердан, шунингдек, iPhone ёки iPad’лар учун Аирпеак Flight дастуридан фойдаланиш мумкин, у ҳатто камера ва барқарорлаштиргич созламаларини ўзгартиришга ёрдам беради. Дронни бир ва икки киши бўлиб бошқарса бўлади. Иккинчи ҳолатда фойдаланувчилардан бири парвозни, иккинчиси — камерани бошқаради.

Airpeak S1 жамланмасидан, шунингдек, контроллер, иккита паррак жамланмаси, иккита аккумулятор ва қувватлантиргич мосламаси мавжуд. Учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмасини куздан етказиб бериш бошланади.

Ўхшаш янгиликлар