• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Сирдарё вилояти Боёвут туманида кредит маблағларини мақсадсиз йўналтирган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, агентлик томонидан Сирдарё вилоятида ўтказилган ўрганишда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадсиз ишлатилаётгани, таъминотчи корхоналар томонидан фуқароларга етказиб берилиши мумкин бўлган товарларни харид қилмагани аниқланди.

Хусусан, Боёвут тумани ҳокими ёрдамчиси Т.Ж. таъсисчилигида 3 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилган бўлиб, шундан «Б.Л.Б.» МЧЖга 12 ҳолатда фуқароларнинг 371,5 миллион сўм кредит маблағлари ўтказиб берилган ва ушбу маблағлар мақсадсиз йўналтирилган.

Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратурага юборилди ва прокуратура томонидан мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилди.

Унга кўра, Боёвут тумани ҳокими ёрдамчиси Т.Ж.га ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «в», «г» бандлари ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

Ўхшаш янгиликлар