• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида тадбиркордан пора талаб қилган мансабдор ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ДХХнинг Гулистон шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Сайхунобод тумани Электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари Ғ.Н. (муқаддам Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддалари (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан судланган) «С.Х.» МЧЖ раҳбарига умумий овқатланиш масканида ўтказилган текширишда аниқланган 21 миллион сўм зарарни базага киритмаслик масаласини ҳал қилиб беришни айтгани аниқланган.

У эвазига МЧЖ раҳбари Ш.дан 7 миллион сўм пора талаб қилиб, шундан 1 миллион сўмини қўлга киритган. Қолган 6 миллион сўмини Сайхунобод туман ЭТК маъмурий биносида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар