• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

Меҳмонхоналар қироллик қароргоҳларининг деярли энг муҳим қисмидир, чунки у ерда ҳурматли меҳмонларни қабул қилишади, зиёфатлар ёки шунчаки қулай оилавий тушлик ва кечки овқатларни ташкил қилишади. Европа қироллик оилалари аъзоларининг уйларидаги энг замонавий ва шоҳона меҳмонхоналар билан танишинг.

Шаҳзода Гарри ва герцогиня Меганнинг Монтеситодаги саройи

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Сассекс герцоглари АҚШдаги шахсий ҳаётлари тафсилотларини кўп ҳам оммага ошкор қилишмайди. Бироқ мухлислар видеоқўнғироқ орқали Санта Барбара Дюк саройидаги яшаш хонасининг ички қисмини кўришга муваффақ бўлишди.

Кўпчиликнинг эътиборини жалб қиладиган асосий деталь — бу улкан тош камин. Шунингдек, герцогнинг очиқ рангларда безатилган меҳмонхонадаги экологик диван ва деворни безатган учта гравюра бор, уларни шу атрофда яшовчи Опра Уинфри совға қилган.

Зара ва Майк Тиндолл, Челтнеме саройи

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Тиндоллнинг замонавий меҳмонхонасида полдан шифтгача оқ ромли учта дераза, ёғочдан ясалган камин ва дизайнерлик иши бўлган тошдан ясалган иш столи мавжуд.

Нидерландия қироли Виллем-Александр ва қиролича Максима, Huis Ten Bosch саройи

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Швеция қироллик жуфтлигининг қаймоқранг, кул ранг ва жигарранг тонларда безатилган мармар камин ва иш столи билан безатилган замонавий меҳмонхонаси мавжуд.

Дания қироличаси Маргрет II, Фреденсборг саройи

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Дания монархининг расмий қароргоҳида баланд шифтли, ўсимлик нақшли гулқоғоз, зарҳал безаклар, эмандан ясалган мебеллар ва мармар ҳайкаллар билан безатилган маҳобатли меҳмонхона мавжуд.

Шаҳзода Уильям ва герцогиня Кетрин, Кенсингтон саройи

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Кембрижликлар Кенсингтон саройидаги 1А-хонадонда яшайди. 2016 йилда жуфтлик Барак ва Мишел Обамани қабул қилганида, уларнинг меҳмонхонаси фотографлар томонидан суратга олинган. Меҳмонхона очиқ рангда безатилган. Хонанинг марказида қаймоқранг диван ва гулли ёстиқли креслолар мавжуд. Шунингдек, меҳмонхонада мармар камин, катта эман эшик ва зарҳал рамкалардаги катта картиналар мавжуд.

Елизавета II, Букингем саройи

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Букингем саройидаги Оқ меҳмонхона монарх томонидан мунтазам равишда томошабинлар ва кичик йиғилишлар учун фойдаланилган. Оқ деворлар, қизил рангга бўялган гилам, ҳашаматли олтин мебель, ажойиб нақшли кўзгу ва нафис лампалар меҳмонхона кўркига кўрк қўшади.

Норвегия валиаҳд шаҳзодаси Хокон ва малика Мэттэ-Марит, Скаугум Манор

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Норвегиялик қироллик жуфтлигининг меҳмонхонасида катта кутубхона, юмшоқ қопламали иш столи ва қишлоқ манзараси тасвирланган сурат осилган катта мармар камин мавжуд.

Испания қироли Филлип VI ва қиролича Летисия, Сарсуэла саройи

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Испания монархларининг қароргоҳида зиғир билан қопланган диван, рангли гилам ва лаконик лампалар билан безатилган минималист қулай меҳмонхона мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар