• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10 июнь куни расмий ташриф билан Тожикистонга келди.

Ташрифнинг илк кунида давлат раҳбари Душанбе халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди, «Қасри Миллат» қароргоҳида уюштирилган тантанали маросимда қатнашди. Шу ернинг ўзида икки давлат раҳбарлари аввалига тор, кейин кенгайтирилган таркибдаги учрашувларда иштирок этди. Бундан ташқари Самарқанд ва Хатлон вилоятларида қурилган ижтимоий объектларнинг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирлар якунида Қўшма баёнот имзоланиб, оммавий ахборот воситалари учун брифинг ташкил этилди.

«Дарё» фотомухбири ушбу тадбирларнинг эътиборга молик лаҳзалари акс этган фотожамланмани тақдим этди.

«Қасри Миллат» қароргоҳида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Қасри Миллат» қароргоҳи.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Махсус ракурс» дастурининг навбатдаги сони тайёрланмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тожикистон мудофаа вазири Шерали Хайруллоев тайёргарликни кўздан кечирмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тожикистон давлат раҳбари Эмомали Раҳмон мамлакатга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни «Қасри Миллат» қароргоҳида расмий кутиб олиш учун тушиб келмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев мезбонлар билан саломлашмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10 июнь куни расмий ташриф билан Душанбега етиб келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Қасри Миллат» қароргоҳида расмий кутиб олиш маросимида иштирок этди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тор доирадаги учрашув 

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тор доирада учрашувга кириб келмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон кенгайтирилган таркибда музокара ўтказиш учун келмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Кенгайтирилган таркибдаги музокаралар

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ижтимоий объектларнинг очилиш маросими

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Вазирлар ва ҳокимлардан иборат Ўзбекистон делегациясининг вакиллари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Вазирлар ва ҳокимлардан иборат Ўзбекистон делегациясининг вакиллари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Самарқанд ва Хатлон вилоятларида қурилган ижтимоий объектларнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятида барпо этилган ижтимоий объектларнинг расмий очилиш маросимидан сўнг суҳбатлашиб турган давлат раҳбарлари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қўшма баёнот 

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 35 та ҳужжат имзоланди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Вазирлар ва ҳокимлардан иборат Ўзбекистон делегациясининг вакиллари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистион транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

ОАВ вакиллари учун брифинг

Президентлар оммавий ахборот воситалари учун брифингда иштирок этди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Эслатиб ўтамиз, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 7 июнь куни ўтказилган брифингда «Ўзбекистон Президенти 10—11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган», — дея хабар берган эди.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонга 2018 йил март ойида, сўнг 2018 йилнинг сентябрь ойи охирида борганди. Кейинчалик, 2019 йил 14 июнида Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференциянинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Тожикистонга борган.

Ўхшаш янгиликлар