• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бўлиб, бу ерда қурлиши бошланган зиёратгоҳнинг лойиҳалари тақдимоти билан танишди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари 2019 йили Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган эди.

«Бу жой Имом Бухорий бобомизнинг илмига, ислом оламидаги мақомига муносиб бўлиши керак. Мамлакатимизда зиёрат туризмининг асоси аслида шу ер. Бу масканга қанча зиёратчилар келсаям, қулай шароит бўлиши зарур», — деган эди Шавкат Мирзиёев ўшанда.

Шунга мувофиқ, мажмуанинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди. Президент ҳузурида бир неча бор тақдимот қилиниб, такомиллаштирилган. Жаҳон тажрибаси ҳам ўрганилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, 2021 йил муборак Рамазон кунларида ушбу зиёратгоҳнинг қурилиши бошланган. Шу муносабат билан бу ерда нуронийлар ва зиёлилар билан учрашув бўлиб ўтди. Иш ўринларини кўпайтириб, аҳоли фаровонлигини ошириш, турмуш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида сўз юритилди.

«Тўрт йиллик изланиш, янгиланиш ва синовлардан ўтиб, катта тажриба орттирдик. Халқимизни ҳаётдан рози қилишга қаратилган ишларимиз бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади. Рамазон ойининг олийжаноб ғоялари, муқаддас амаллари ҳам ана шундай эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқаришда мустаҳкам замин бўлади», – дейди Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда Қуръон оятларидан ўқилиб, дуо қилинган. Давлат раҳбари мажмуада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирган.

Бу ерда катта масжид, тўртта симметрик минора, баланд айвонлар, йўлдан кириб келишда хиёбон бўлади. Кўп сонли зиёратчиларга замонавий қулайликлар яратиш учун 7 та меҳмонхона, 3 та автотурургоҳ ва автобекат, супермаркет, бозорча барпо этилади. Шунингдек, ошхоналар, ҳунармандчилик буюмлари растаси, ҳаммом, таҳоратхона, кушхона қурилиши белгиланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Президент ташаббуси билан 2019 йилда бу ерда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактаби ҳам ташкил этилган эди. Қурилажак янги мажмуа улар билан мутаносибликда улкан маскан ҳосил қилади. Энди бу ерда зиёратчилар учун ҳамма шароитлар бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар