• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.8°C
Detail image

TikTok’да Тёма лақабли енотнинг аккаунти машҳурликка эришмоқда, ҳозирда унинг 1,4 миллиондан ортиқ обуначиси бор. Фойдаланувчилар ҳайвоннинг семизлиги ва унинг одатларига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Esquire.

Фото: Instagram / @raccoon.tema

Тёманинг TikTok саҳифасига MediaLeaks эътибор қаратган. Енотнинг эгалари ҳайвон бассейнда сузаётгани, Россия бўйлаб поездда сафар қилаётгани, хонани тозалаши, сайр қилиш ва шунчаки уйда ўрмалаб юргани тасвирланган видеоларни жойлаштириб келади.

Яқинда Тёманинг вазни 20 килограммга етган ва шу сабабли уни диетага ўтказишга қарор қилинган. Ҳайвоннинг егулик порцияси камайтирилган бўлиши мумкин, лекин сўнгги видеоларнинг бирида енот спорт билан шуғулланишни у қадар ҳам хоҳламаётганини кўриш мумкин.

Аввалроқ ёноқларини шиширган ва норозилик билдириб дўнғиллаган Бен лақабли мушук видеоси интернетда машҳурликка эришганди.

Ўхшаш янгиликлар