• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +28.1°C
Detail image

Самарқанд шаҳрида Яқин Шарқдаги террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолган шахслар аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида ижтимоий тармоқлар орқали Сурия ва Яқин Шарқдаги террористик ташкилотлар жангарилари таъсирига тушиб, улар сафига бориб қўшилишни режалаштирган, Самарқанд шаҳридаги 14 нафар шахсдан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

Ҳозирда жиноят иши доирасида мазкур шахсларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоийдаги қамоқхонада «Ҳизб ут-Таҳрир» тарафдори маҳкумларга террористик ғояларни тарғиб қилгани аниқлангани, 2020 йилда ДХХ идоралари саъй-ҳаракати билан тўртта терактнинг олди олингани ҳамда Тошкентдаги ноқонуний диний мактабларда болалар калтакланиб келингани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар