• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида Nexia автомобилини турли хавфли манёврларни амалга ошириб ҳайдаган фуқаронинг видеоси тарқалди. ИИВ ЙҲХХнинг маълум қилишича, ҳолат ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилган.

Кадр: Telegram

Интернетда тарқалган видеода Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси турли хавфли манёврлар билан автомобиль бошқарганлиги акс этган бўлиб, у кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлган.

Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида мазкур қоидабузар ҳайдовчи топилган. Аниқланишича, ушбу ҳайдовчининг шу каби 14 та видеолавҳаси ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

«Барча ҳайдовчилардан мендек бунақа (хавфли манёврлар билан — таҳр.) ҳайдамасликни сўрайман», — дейди фуқаро.

Таъкидланишича қоидабузар ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилган.

Аввалроқ Қашқадарёда 12 нафар йигит машиналар ойнасидан чиқиб олиб, қарама-қарши томонга ҳаракатлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар