• 10554.34
  • 12837.24
  • 143.43
weather Тошкент: -9.5°C
Detail image

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида кўча-кўйда ИИБ ходимлари кийимини кийиб юрган фуқаро жавобгарликка тортиладиган бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

ИИВ Ўз Хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, Каттақўрғон шаҳри ҳудудида жойлашган 7-сон тергов ҳибсхонаси атрофида ички ишлар органлари ходимларининг дала кийимини кийиб юрган шахс борлиги ва унинг ҳаракати шубҳа уйғотаётгани маълум бўлган.

ИИБ ходимлари махсус кийимда юрган шахсдан хизмат гувоҳномасини тақдим этишни сўраганда у хизмат гувоҳномаси йўқлигини билдирган.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида фуқаро Каттақўрғон шаҳар ИИБга олиб борилиб, шахсига аниқлик киритилган.

Маълум бўлишича, ушбу шахс Нарпай тумани, «Чақар» МФЙ, «Чақар» қишлоғида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ш.М. бўлган. У эгнидаги ички ишлар органларининг дала ҳарбий кийимини икки ой олдин 240 минг сўм эвазига тиктириб олганини билдирган.

Ҳолат бўйича Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҲПБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Ш.М.нинг устида бўлган ҳарбий дала кийими холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. Унинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209-1-моддасида (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати аниқлангани сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига юборилган.

Ҳозирда ушбу шахснинг ҳаракатлари юзасидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар