• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25.1°C
Detail image

Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Қонун Жогорку Кенеш томонидан 2022 йил 17 ноябрда қабул қилинган. Бишкекда 3 ноябрь куни Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида давлат чегарасининг 302,29 километр узунликдаги участкаларини ўз ичига олган алоҳида участкалари тўғрисида шартнома имзоланган.

17 ноябрь куни Жогорку Кенеш Ўзбекистон билан Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битимни ратификация қилган. Йиғилишда президент Садир Жапаров ҳам иштирок этган. Ратификацияни 64 нафари депутат ёқлаган, 19 нафари эса қарши овоз берган.

Садир Жапаров имзолаган қонун Ўзбекистон билан Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқаришни назарда тутади. Қонунда қайд этилганидек, сувни бошқариш қўшма комиссия томонидан амалга оширилади.

14-нойбар куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг баҳсли ер масалаларига аниқлик киритилганини айтганди. Бош вазир Қирғизистон Ғовасой дарёсининг оқимига тўсқинлик қилмаслик ва сувини ифлослантирмаслик мажбуриятини олганини қайд этган. Бундан ташқари, Қирғизистон ҳудудида жойлашган, Ўзбекистоннинг эксклав ҳудуди бўлган Сўх тумани аҳолисининг чегарадан ўтиб-қайтишида янада енгиллик яратиш бўйича икки давлат ҳукуматлари ўзаро келишувга эришилгани маълум қилинган.

Шунингдек, бош вазир янги чегара чизиқларини белгилашда Ўзбекистон чегара чизиғидан 130 та хонадонни кўчириш назарда тутаётганини айтган. 18-нойбар куни Сенат Қирғизистон билан чегарани делимитация қилиш ва Кампиробод сув омбори тўғрисидаги шартномаларни маъқуллаган.

Ўхшаш янгиликлар