• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Россияда ядро уруши юз берган тақдирда фойдаланиладиган ҳарбий бошқарув самолётини қуриш бошланди. Самолёт Воронежда кенг корпусли Ил-96-400М асосида яратилмоқда. Бу ҳақда мудофаа саноати мажмуасидаги манбага таяниб «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Global Look Press

«Россия ҳаво-космик кучлари  Ил-96-400М асосида иккита ҳаво қўмондонлик пунктини қабул қилади. Улардан бири ишлаб чиқарилмоқда», — деди агентлик манбаси. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, келажакда учинчи бошқарув ҳаво пунктига буюртма берилиши мумкин. Лойиҳа «Звено-3С» деб номланган.

Агентликнинг таъкидлашича, янги «Қиёмат куни самолёти» мавжуд Ил-80 самолётининг ўрнини эгаллайди, Ил-80 эса Ил-86 йўловчи самолёти асосида яратилган. Янги ИЛ-96-400М аввалги версиясига қараганда икки баравар кўпроқ масофани босиб ўтишга қодир.

Самолёт ерусти ва сунъий йўлдош инфратузилмаси вайрон бўлган тақдирда мамлакатнинг олий раҳбариятини эвакуация қилиш ва қўшинларни бошқариш учун мўлжалланган. Самолётга ҳавода туриб ёнилғи қуйиш мумкин, шунингдек, парвоз пайтида унга қирувчи самолёт ҳамроҳлик қилади.

Самолётнинг радио комплекси қўшинларга, жумладан, стратегик авиация, кўчма ва шахтали ракета учириш қурилмалари, сувости кемалари — стратегик ядро қуролларини ташувчиларга олти минг километр рadiusда буйруқларни етказиш имконини беради.

Ўхшаш янгиликлар