Париж-2024: Олимпия ўйинларининг умумий харажати қанча?
Парижда ўтиши кутилаётган ёзги Олимпия ўйинлари учун давлат сарфи уч миллиард еврони ташкил этиши тахмин қилинаётганди. Кутилмаганда, Франция ҳисоб палатаси раиси Пер Московичи “France” телевидениеси дастури орқали чиқишида харажат тўрт ёки беш миллиард еврога кўтарилиши мумкинлигини айтди.