• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Россияда 21 сентябрь куни сафарбарлик бошланганидан кейин Қозоғистон ҳудудига 400 мингдан ортиқ россиялик кирган. Бу ҳақда Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Биздаги ҳар куни янгиланадиган тезкор маълумотларга кўра, 400 мингдан бироз кўпроқ россиялик мамлакатимизга келган, 320 мингдан кўпроғи чиқиб кетган ва 100 мингга яқин россиялик ҳали ҳам шу ерда қолмоқда», — деди вазир.

4 октябрь куни Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Россиядаги икки ҳафталик сафарбарлик давомида мамлакатнинг 200 мингдан ортиқ фуқароси Қозоғистонга киргани ҳақида хабар берганди. Вазирлик маълумотларига кўра, шундан кейин уларнинг 147 минг нафари мамлакатни тарк этган.

Ноябрь ойи бошида мамлакат бош вазири Алихон Смаилов Қозоғистонга кирган россияликлар сони сафарбарлик шароитида кескин ошганидан кейин яна нормал ҳолатга қайтганини айтди.

Ўхшаш янгиликлар