• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +21.8°C
Detail image

Россиянинг Томск шаҳрида Миграция хизмати ходими томонидан Ўзбекистон фуқароси калтакланди, деб хабар беради «Vesti.ru».

Кадр: YouTube

2 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада Федерал хизмат ходими ўзбекистонлик эркакдан ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этишни сўрагани, эркакнинг эса уни кўрсатишни хоҳламаслиги, чунки паспортнинг ўзи етарли эканини айтгани акс этган.

Натижада ходим Ўзбекистон фуқаросини хонага олиб бориб, хизматнинг бошқа мижозлари олдида калтаклаган. Нашрнинг жабрланувчига таяниб ёзишича, у мазкур ҳолат юзасидан дарҳол полицияга ариза билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу ҳолатга муносабат билдириб, мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси ҳамда агентликнинг ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилганини маълум қилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган. «Амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади», — дейилади агентлик хабарида.

Ўхшаш янгиликлар