• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Россиянинг COVID-19 га қарши кураш бўйича федерал тезкор штаби маълумотларига кўра, ўтган бир кеча-кундузда мамлакатда яна 74 692 кишида коронавирус аниқланди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич бўлиб, аввалги антирекорд бир кун аввал қайд этилганди —  67 809 киши (кунлик ўсиш 6,9 минг киши ёки 10,1 фоиз).

Фото: Дпа

COVID-19 га чалиниш ҳолатларининг аксарияти одатдагидек, Москвада аниқланган — 19 856 киши, у ерда бир кун олдин 18 935 кишида инфекция тасдиқланганди (+ 9,8 фоиз). Санкт-Петербургда биринчи марта кунлик касалланишлар сони 10 000 дан ошиб кетди — 10 581 киши, бир кун олдин 9 722 киши эди (+ 8,8 фоиз).

Бундан ташқари, қуйидаги ҳудудлар касалланиш кўрсаткичи бўйича етакчи ҳисобланади:

  • Москва вилояти — 6709 киши;
  • Якутия — 1710;
  • Нижийгород вилояти — 1511;
  • Свердловск вилояти — 1364;
  • Перм ўлкаси — 1356;
  • Самара вилояти — 1205;
  • Ханти-Манси автоном округи — 1113;
  • Ростов вилояти – 1029 киши.

Шунингдек, ўтган кун давомида COVID-19 билан касалланган 12 226 киши касалхонага ётқизилди, бу бир кун аввалги кўрсаткичдан бироз кам (бир кун олдин 12 837 киши).

Ўтган суткада мамлакатда 657 киши инфекция оқибатида вафот этган.

Россияда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 24 январь ҳолатига 65 109 кишини, 23 январь ҳолатига 63 205 кишини, 22 январь ҳолатига 57 212 кишини ташкил этиб, мамлакатда ҳар куни COVID-рекордлар ўрнатилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар