• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

Жорий йилнинг январь—октябрь ойларидаги Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан савдо айланмаси қандай бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

2022 йилнинг январь—октябрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 39,6 фоизи МДҲ давлатларига тўғри келди.

Шу билан бирга, йил бошидан бери МДҲ давлатларининг умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 фоизга ошди. Бошқа хорижий давлатлар улуши эса мос равишда 1,5 фоизга камайиб, 60,4 фоизни ташкил этди.

Фото: Review

Фото: Review

Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь—октябрь ҳолатига кўра 27 фоизга ўсиб, 15,9 млрд долларни ташкил этди.

Шундан экспорт — 45,9 фоизга ўсиб, 6,4 млрд доллар, импорт эса — 16,8 фоизга ўсиб, 9,5 млрд доллар қийматида қайд этилди.

МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия (47 фоиз), Қозоғистон (23 фоиз) ҳамда Қирғиз Республикаси (6 фоиз) давлатлари билан қайд этилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қайси давлатлари билан энг кўп савдо қилаётгани маълум қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар