• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15.9°C
Detail image

Можароларнинг олдини олиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасида яратилган махсус алоқа линиясидан икки мамлакат ҳарбийлари Украинадаги уруш даврида фақат бир марта фойдаланган. Бу ҳақда Reuters АҚШ маъмурияти вакилига таяниб хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Расмийнинг аноним қолиш шарти билан маълум қилишича, АҚШ «ихтилофни бартараф этиш» деб номланган ушбу линия бўйича фақат бир марта қўнғироқ қилган ва унда Россия ҳарбийларининг Украинанинг муҳим инфратузилмаси яқинидаги ҳаракатларидан хавотир билдирган.

Агентлик суҳбатдоши музокаралар шартларига аниқлик киритмади, аммо улар 15 ноябрь кунги Польшада ракета қулаши билан боғлиқ ҳодисага алоқадор эмаслигини таъкидлади.

Reuters аввалроқ АҚШ Россия қўшинлари назорати остидаги Запорожье атом электр станцияси атрофидаги вазиятдан хавотир билдиргани ҳақида эслатди.

2022 йилнинг март ойида яратилган «ихтилофни бартараф этиш» линияси АҚШ Европа қўмондонлиги ва Россия Федерациясининг Миллий мудофаа назорати марказини боғлайди.

Ўхшаш янгиликлар