• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20.3°C
Detail image

Руминияда бўлиб ўтган НАТО саммитида альянс бош котиби Йенс Столтенберг урушда Россия президенти Владимир Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўйиб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Фото: AFP

Фото: AFP

НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари икки кун давомида Бухарестда йиғилиб, Украинага ёрдам кўрсатишни муҳокама қилди. Саммит очилишида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс ўз ҳудудининг ҳар бир қаричини босқиндан ҳимоя қилишга тайёр бўлишидан огоҳлантирди.

Унинг таъкидлашича, альянс Украинадаги можарода иштирок этмайди, бироқ НАТО Киевга Россиядан ўзини ҳимоя қила олиши учун ёрдам беради.

«Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўя олмаймиз, акс ҳолда бу бошқа авторитар раҳбарларга яшил чироқни билдиради. Уларга ҳарбий куч орқали ўз мақсадларига эришиш мумкинлигини кўрсатади. Бу дунёдаги вазиятни янада хавфлироқ қилади. Шунинг учун Украинани қўллаб-қувватлаш бизнинг умумий хавфсизлик манфаатларимиз учундир», — деди Столтенберг.

У Россияни урушда шафқатсизликни кучайтираётганликда айблаб, унинг Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларига юклаган молиявий юкини эслатиб ўтди.

«Аслида, биз ҳаммамиз Украинадаги Россия уруши учун товон тўлаймиз. Лекин биз буни пул билан, Украина эса қон билан тўлайди», — деди альянс бош котиби.

Мавзуга доир:

Ўхшаш янгиликлар