• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Россия президенти Владимир Путин озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев билан Боку, Ереван ва Москва ўртасидаги уч томонлама келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати 12 декабрь куни етакчилар ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Россия ва Озарбайжон президентлари охирги марта 26 ва 22 ноябрь кунлари телефон орқали гаплашган. Ўшанда давлат раҳбарлари уч томонлама келишувларни амалга ошириш, Арманистон—Озарбайжон чегарасида хавфсизликни таъминлаш ва Жанубий Кавказда транспорт алоқаларини тиклаш масалаларини ҳам муҳокама қилган.

«Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари ўртасидаги 2020 йил 9 ноябрь, 2021 йил 11 январь ва 26 ноябрь, 2022 йил 31 октябрдаги келишувларни амалга оширишнинг айрим амалий жиҳатлари, жумладан, Жанубий Кавказда иқтисодий ва логистика алоқаларини тиклаш режалари муҳокама қилинди», — дейилади хабарда.

Кремль кейинги алоқалар ҳақида ҳам келишиб олинганини қайд этди.

Мавзуга доир:

Ўхшаш янгиликлар