• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Сиёсатчи аёллар ёшлигида қандай кўринишда бўлган? Орадан ўтган йиллар ҳамда касб машаққати уларни қанчалик ўзгартириб юборганини қуйида таққослаш мумкин.

Фото: «Домашний очаг»

Елизавета II

Фото: «Домашний очаг»

Қиролича тахтга ўтирганига 68 йил тўлди, ўша вақтда у 25 ёшда бўлган. 95 ёшини қаршилаган Елизавета II ҳозир ҳам ажойиб кўринишга эга, шунингдек, ҳали ҳам давлат ишлари билан шуғулланади. Қироличани одатда пушти ёноқ ва ёрқин лаб бўёғида кўриш мумкин.

Ангела Меркель

Фото: «Домашний очаг»

Ангела Меркель ҳеч қачон қисқа соч турмагини ўзгартирмаганидан буни ўзи жуда яхши кўришини дарҳол сезиш мумкин. Канцлер сиёсий фаолияти давомида, албатта, ўзгарган, аммо 67 ёшли аёлга ўхшамайди. Эҳтимол, унинг ёрқин сочлари янада ёшроқ кўрсатар.

Хиллари Клинтон

Фото: «Домашний очаг»

Келажакда АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйган аёл ёшлигида ёқимтой қизалоқ бўлган. Орадан шунча йиллар ўтса-да, Хиллари Клинтон ажойиб кўринишни сақлаб қолган. Бунга қойил қолмай иложи йўқ.

Тереза Мей

Фото: «Домашний очаг»

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тереза Мей ўтган йиллар давомида яхши кўринишда намоён бўлган. Ҳозир Тереза 65 ёшда ва у ҳали ҳам давлат ишлари билан шуғулланади, аммо сиёсатчи ўзи ҳақида ҳам унутмайди. Гўзаллик муолажалари ва парвариш Мейнинг яхши кўринишига олиб келади.

Қиролича Силвия

Фото: «Домашний очаг»

Силвия 46 йил олдин Швеция қироли билан турмуш қургандан сўнг маликага айланган. Малика 78 ёшда бўлишига қарамай жуда яхши кўринади. Шуниси маълумки, малика ўзига қарашни унутмайди. Илгари Силвия деярли ёрқин бўёқлардан фойдаланмаган бўлса, эндиликда пушти лаб бўёғи ва ёноқларига оро беришдан бош тортмайди.

Маргрете II

Фото: «Домашний очаг»

Дания қироличаси ҳозир 81 ёшда, лекин тан олиш керакки, у яхши кўринишга эга. Унинг ажинлари ва тери ранги умуман нормал ҳолат. Энг қизиғи, кўплаб сиёсатчилар ёрқин пушти рангли лаб бўёғини афзал кўради.

Колинда Грабар-Китарович

Фото: «Домашний очаг»

Ишониш қийин, аммо бу ёш аёл Хорватиянинг собиқ президенти. Колинда Грабар-Китарович 53 ёшида ҳам шунчалар ажойиб кўринадики, унга фақат ҳавас қилиш мумкин. Собиқ президентнинг юзида битта ҳам ажин ҳам йўқ, шунингдек, у чиройли қоматга эга. Буларнинг барчаси Колинда риоя қилишга интилаётган фаол ҳаёт тарзи туфайлидир.

Кристина Фернандес де Киршнер

Фото: «Домашний очаг»

Аргентинанинг собиқ президенти 68 ёшда, лекин у ҳам жуда яхши кўринишга эга. Ажинлар унинг ҳуснига умуман таъсир ўтказмаган. Кристина Фернандес де Киршнер диққатни кўзларга қаратишни афзал кўради ва лабларига кўзга ташланмайдиган бўёқ суради.

Ўхшаш янгиликлар