• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

Португалия терма жамоаси ЖЧ—2022 2-турида Уругвай устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

54-дақиқада Португалия ҳисобни очди. Дастлаб гол ҳужумчи Криштиану Роналду ҳисобига ёзилди. Кейинчалик эса 37 ёшли футболчи тўпга тегмагани аниқланди ва гол Бруну Фернандешга ёзилди.

Португалия футбол федерацияси (ФПФ) ФИФАга биринчи голни Роналду урганини исботловчи далилларни топширишга қарор қилди.

Роналдунинг ўзи ҳам ушбу гол унга тегишлилига ишонмоқда.

О Жого нашрининг хабарига кўра, финал ҳуштаги чалинганидан сўнг телетрансляцияларга Криштианунинг «Тегингандим. Тўп менга тегиб дарвозага кирди», — деган гаплари тушиб қолган.

Португалиялик ҳужумчи ЖЧ—2022 да битта голга муаллифлик қилган. Мундиаллардаги жами голлари сони эса 8 тага етган.

Ўхшаш янгиликлар