• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +18.9°C
Detail image

Telegram мессенжерининг асосчиси Павел Дуров 2021 йилги Forbes’нинг дунёдаги энг бой одамлар рейтингида 112-ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 17,2 миллиард долларга баҳоланди. Бу кўрсаткич 2020 йилда 13,8 миллиард долларга ўсган эди, деб хабар берди Spot.

Фото: «Мediaoffice.ae»

Forbes’нинг ёзишича, Дуров Россия фуқароси, лекин у Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) тадбиркори ҳисобланади.

Telegram асосчиси ушбу мамлакатнинг энг бой одами деб тан олинди. Иккинчи ўринни 4,8 миллиард доллар капитал билан Lulu Group савдо тармоқларининг эгаси Юсуф Али М.А. банд қилди. У ҳам Дуров каби чет эл фуқароси (ҳиндистонлик) ҳисобланади.

Majid Al Futtaim компаниясининг асосчиси рейтингда учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, ал-Футтаим Ўзбекистондаги Carrefour супермаркетига ҳам эгалик қилади.

2014 йил Россиядан кетганидан сўнг Дуров кўп саёҳат қилди ва 2017 йилдан Дубайда доимий яшай бошлади. У ерда Telegram’нинг штаб квартираси жойлашган.

Бир неча йил олдин Telegram асосчиси БАА каби консерватив мамлакатда яшашнинг ўзига хос қийинчиликлари борлигини айтган эди, лекин у ердаги ҳаётни ёқтириб қолганини ҳам тан олган.

Компаниянинг штаб-квартираси Dubai Media City эркин иқтисодий зонасидаги осмонўпар бинолардан бирида жойлашган. Солиқ тўловлари йўқлиги учун жамоа шу ерни танлаган.

Маълумот учун, февраль ойи охирида Da Vinci Capital сармоядорлари Павел Дуровга Telegram Open Network Inc (TON) ва Telegram Инc компанияларига қарши даъво очиш нияти ҳақида билдиришнома хати юборди. Forbes маълумотларига кўра, инвесторлар TON блокчейн платформасининг муваффақиятсиз лойиҳаси учун 100 миллион доллар миқдорида товон пули талаб қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар