• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Қозоғистон Энергетика вазирлиги раҳбари Россия ва Ўзбекистон иштирокида газ иттифоқини тузиш имкониятлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Нур.кз» хабар берди.

Фото: Спутник

Фото: Спутник

Энергетик вазири Болат Акчулаковнинг сўзларига кўра, аслида уч томонлама газ иттифоқи масаласи муҳокама қилинмади.

«Барча муҳокамалар икки томонлама ҳамкорлик форматида бўлди. Масалан, Қозоғистон — Россия, Қозоғистон —Ўзбекистон. Яъни бу уч томонлама форматда муҳокама қилинмади», — деди Акчулаков.

Шунингдек, вазир томонлар газ узатиш тизимларининг техник жиҳати, янгиларини қуриш имкониятларини муҳокама қилаётганини қайд этди.

«Ушбу форматда икки томонлама иш олиб борилмоқда. Албатта, айрим масалаларда барча томонларнинг келишуви талаб қилинади. Аммо қандайдир иттифоқ яратиш ҳақида мутлақо гап бўлмаган», — дея таъкидлади Энергетика вазирлиги раҳбари.

Мавзуга доир: «Газ иттифоқини яратиш ғоясида ҳеч қандай геосиёсий ўйин йўқ» — Лавров (видео)

Ўхшаш янгиликлар