• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.5°C
Detail image

2022 йил март ойида бўлиб ўтадиган «Оскар» мукофотларини топшириш маросими уч йил ичида биринчи марта бошловчи томонидан олиб борилади. Бу ҳақда Variety нашри АBC Entertainment раҳбари Крейг Эрвичга асосланиб хабар бермоқда, деб ёзади Esquire.

Фото: Esquire

Эрвич телевидение танқидчилари уюшмасининг виртуал пресс-тури чоғида шоуни бошловчи олиб боришини эълон қилди. Шу билан бирга, у тадбир мезбонининг исмини айтмади, фақат ҳазил билан: «Бу мен бўлишим мумкин» — деб айтиб ўтди.

«Оскар» тақдирлаш маросимини охирги марта 2018 йилда бошловчи олиб борган. Маросимни 2017 йилдагидек комик актёр Жимми Киммел олиб борган. Кейин актёр Кевин Харт мезбон бўлиши керак эди, лекин охирида у юз берган жанжал туфайли таклифни рад этди. Шундан сўнг тадбир бошловчисиз қолди ва кейинчалик унинг рейтинги ошгани сабабли ташкилотчилар ушбу форматни сақлаб қолишга қарор қилди.

The Hollywood Reporter нашрининг ёзишича, маросим аллақачон «Ўргимчак одам» юлдузи Том Ҳолландни навбатдаги бошловчи бўлишга номзод қилиб қўйган. 2022 йил 27 март куни Лос-Анжелесда Америка киноакадемиясининг 94-маросими бўлиб ўтади. Номзодлар эса 2022 йил 8 февраль куни эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар