• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидаги янги қурилган кўп қаватли уй томида қуёш панеллари ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги қошидаги «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Кун Нур» МФЙда жойлашган 24 хонадонга эга ушбу кўп қаватли уй томига ҳар бирининг қуввати 300 ватт бўлган 48 та қуёш модули ўрнатилган бўлиб, жами қуввати 14,4 киловаттни ташкил этади.

Бу ишлар Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётгани қайд этилган.

Ўхшаш янгиликлар