• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.3°C
Detail image

Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 26 июль кунги чиқишларини якунлади.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Қиличбозлик

18 ёшли Зайнаб Дайибекова сабля йўналишининг дастлабки босқичида япониялик Аоки Чикани 15:9 ҳисобида мағлуб этди. 1/16 финалда ўзбекистонлик қиличбоз Осиё ўйинлари финалчиси хитойлик Яци Шаони 15:10 ҳисобида таслим қилди. Дайибекованинг кейинги рақиби Жанубий Корея вакили Жи Су Ён бўлди. Ушбу жангда Зайнаб 15:12 ҳисобида ғалаба қозонди. Чорак финалда Дайибекова венгриялик Анна Мартонга имкониятни бой бериб қўйди — 11:15. Шу тариқа мусобақаларда 35-рақамда сараланган Дайибекова якунда кучли саккизликка киришга муваффақ бўлди.

Фото: Getty Images

Бокс

26 июль куни ўзбекистонлик икки нафар боксчи рингга кўтарилди. Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) туркиялик Ботухон Чифчига имконият қолдирмади (5:0). Рио—2016 Олимпиадаси чемпионининг кейинги рақиби Кабо-Верде вакили Давид Де Пина бўлади. Жанг 31 июль куни бўлиб ўтади.

Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) грузиялик Гиорги Харабадзега қарши баҳсда ғалаба қозонди ва кейинги босқичга чиқди. Фанат нимчорак финални 29 июль куни қозоғистонлик Абилхан Аманкулга қарши ўтказади.

Фото: Getty Images

Шу тариқа Токио—2020 Олимпия ўйинларига йўл олган 11 нафар ўзбекистонлик боксчидан 9 нафари 1/8 финалида қатнашадиган бўлди. 25 июль куни уч нафар ўзбекистонлик боксчи: Турсуной РаҳимоваЭлнур Абдураимов ва Дилшод Рўзметов ўз жангларини ғалаба билан якунлаб, кейинги босқичга йўл олганди. Райҳона Қодирова, Миразизбек Мирзахалилов, Бобоусмон Ботуров ва Баҳодир Жалолов юқори рейтинг сабаб ўз иштирокини 1/8 финалдан бошлайди. Аввалроқ Шаҳноза Юнусова ва Санжар Турсунов 1/16 финалда ютқазиб, Олимпиада билан хайрлашганди.

Дзюдо

-73 кг вазн тоифасида татамига чиққан Ҳикматуллоҳ Тўраев дастлабки босқичда германиялик Игорь Вандткени мағлуб этиб, аввалги шерикларининг муваффақиятсиз сериясига нуқта қўйди. Бироқ Тўраев 1/8 финалда жанубий кореялик номдор спортчи Чан Рим Анга тўқнаш келиб қолди ва имкониятни бой берди.

Олимпиаданинг дастлабки икки кунида Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг), Сардор Нуриллаев (-66 кг) ва Диёра Келдиёрова (-52 кг) 1/16 финалдаёқ ўз юришини тўхтатганди. Шу тариқа яккалик баҳсларда иштирок этадиган 10 нафар (7 эркак, 3 аёл) ўзбекистонлик дзюдочидан 4 нафари ўз чиқишини якунлади.

Таэквондо

Нигора Турсунқулова (-67 кг) 1/8 финалда хитойлик Менгю Чжанга қарши баҳс олиб борди. Асосий вақт 9:9 ҳисобида якунланди. Қўшимча раундда «Олтин зарба»ни ижро этиш хитойлик спортчига насиб этди. Шу тариқа Рио Олимпиадасида чорак финалга қадар етиб борган Турсунқулова бу сафар илк босқичдаёқ ўз юришини тўхтатди.

Фото: Getty Images

Никита Рафалович 1/8 финалда Доминикан вакили Мойзес Эрнандесни 17:7 ҳисобида енгди. Чорак финалда Рафаловичга икки карра жаҳон чемпиони ва Рио Олимпиадаси совриндори озарбайжонлик Милад Бегини 12:1 ҳисобида таслим этди. Бироқ ярим финалда Никита кутилмаганда қўшимча бўлимлардаги «олтин зарба» туфайли иорданиялик Солиҳ аш-Шарабатига имкониятни бой бериб қўйди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда ўзбекистонлик спортчи Тони Канаетга ютқазди (24:18) ва медаллардан қуруқ қолди.

Оғир атлетика

-55 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Муаттар Набиева Олимпиада тарихига кирди. Даст кўтариш машқида 98 кг вазнни бўйсундирган Набиева ушбу вазн тоифаси рекордини янгилади. Бироқ силтаб кўтариш машқларида Муаттарга омад етишмади. Икки уринишда 114 кг қайд этган спортчи учинчи уринишда 117 килограммлик тошни кўтара олмади. Шу тариқа умумий 213 кг натижа билан Набиева 4-ўринни қўлга киритди.

Фото: Getty Images

Ўхшаш янгиликлар