• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида «Шаржа» 17 апрель, шанба куни «Трактор» клуби билан баҳс юритди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Учрашув 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланди. Шу тариқа дастлабки турда ғалаба қозонган «Шаржа» Эрон клубига қарши баҳсда очко йўқотди.

Амирлик клуби сафида ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров мазкур баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

2-турдан кейин «Шаржа» 3 очко билан B гуруҳида биринчи ўринда бормоқда. Ҳисобида икки очко бўлган «Пахтакор» ва «Трактор» 2 ва 3-ўринларни банд этган. «Эйр Форс» эса 1 очко жамғарган.

ОЧЛ

Гуруҳ босқичи, 2-тур баҳси

17 апрель, шанба

«Шаржа» — «Трактор» 0:0.

Мавзуга доир: ОЧЛ. «Пахтакор» Ироқ клубини мағлуб этолмай, иккинчи турда ҳам дуранг қайд этди

Ўхшаш янгиликлар