• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.6°C
Detail image

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган бир қатор баҳслар 14 сентябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.

Фото: «Ан-Насср»

Саудиянинг «Ан-Насср» клуби Эроннинг «Трактор» жамоаси билан баҳс юритди. 11-дақиқада Винсент Абубакар томонидан урилган гол арабларни кейинги босқичга олиб чиқди. Учрашувда «Ан-Насср»да ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди.

Отабек Шукуровнинг «Шаржа»си БАА дербисида «Ал-Ваҳда»га қарши баҳс олиб борди. Пенальтилар сериясигача борган учрашувда пойтахтликларнинг қўли баланд келди. Отабек Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди ва пенальтилар сериясида ўз имкониятидан унумли фойдаланди.

Нимчорак финал баҳслари бир ўйиндан иборат бўлиб, унда ғалаба қозонган клублар кейинги босқичга йўл олди.

ОЧЛ

1/8 финал баҳслари

12 сентябрь, сешанба

«Ан-Насср» Саудия Арабистони — «Трактор» Эрон 1:0

Гол: 1:0 – 11 Абубакар.

«Шаржа» БАА — «Ал-Ваҳда» БАА 1:1

Пенальтилар серияси — 4:5

Голлар: 0:1 – 56 Умар Хрбин, 1:1 – 58 Бернард.

«Истиқлол» Тожикистон — «Персеполис» Эрон 0:1

Гол: 0:1 – 90+1 Тораби.

«Улсан Ҳюндай» Жанубий Корея — «Кавасаки Фронтале» Япония 0:0

Пенальтилар серияси — 3:2.

«Нагоя Грампус» Япония — «Тегу» Жанубий Корея 4:2

Голлар: 0:1 – 4 Кесиня, 1:1 – 12 Шверчок, 1:2 – 28 Edgeр Сильва, 2:2 – 63 Шверчок, 3:2 – 65 Шверчок, 4:2 – 79 Накатани.

Ўхшаш янгиликлар