• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Февраль ойини ҳам якунладик ва шу билан қиш ҳам ўз навбатини баҳорга бўшатиб беради. Анъанага мувофиқ, ой давомида юз берган энг муҳим воқеаларни эсга олсак.

Февраль ойи, нафақат, Ўзбекистонда балки бутун дунёда ҳам ўзига хос иқлим инжиқликлари билан эсда қолди. Дастлаб, Шимолий Европада бошланган аномал совуқ ҳаво океан ортигача етиб борди. Ҳатто, Африка ҳам қорсиз ва совуқсиз қолмади.

Фото: Google Photos

Мавзуга доир:

Февраль ойининг яна бир муҳокамаларга сабаб бўлган ҳодисаси Арманистон билан боғлиқ. Гап шундаки, 2020 йил кузида Тоғли Қорабоғ сабаб келиб чиққан урушда мағлуб бўлган арманлар бу мағлубиятга бош вазир Пашинянни айбдор деб ҳисобламоқда. Натижада, мамлакатда норозилик намойишлари тингани йўқ.

Фото: Google Photos

Мавзуга доир:

Коронавирус тарқалганига бир йилдан ошиб кетди. Аммо унинг тарқалишини олдини олиш борасида ҳаракатлар давом этаётган бўлсада, касалликнинг янги штаммлари аниқланишда давом этмоқда. Касалликка қарши курашда вакцина самарали восита ҳисобланади. Февраль ойида ҳам бир қатор вакциналар рўйхатга олинди ҳамда айрим давлатларда вакцинация ишлари олиб борилди.

Фото: Google Photos

Мавзуга доир:

Коронавирус пандемияси сабабли бутун дунё карантин зонасига айланиб қолган эди. Айрим мамлакатлар ҳамон карантин ҳолатида яшашга мажбур бўлмоқда. Айримларида эса карантин талаблари юмшатилмоқда.

Фото: Google Photos

Мавзуга доир:

Айни пайтга келиб бутун дунёда коронавирусни юқтириб олиш бўйича ҳолатларнинг умумий сони 114,5 миллиондан ошиб кетди. Шулардан 2,5 миллиондан ортиғи вафот этган бўлса, 90 миллиондан ортиқ бемор тузалишга муваффақ бўлган. Ҳозирда касалликдан даволанаётганларнинг умумий сони 22 миллионга яқинлашиб қолган.

Фото: Google Photos

Маълумот учун, дунё бўйлаб вирусга чалинганларнинг умумий сони 17 декабрь куни 74 миллион, 27 декабрь куни 80 миллион, 4 январь куни 85 миллион, 11 январь куни 90 миллион, 18 январь куни 95 миллион, 27 январь куни 100 миллион, 7 февраль куни 105 миллион ҳамда 13 февраль куни 108 миллиондан ошганди.

Ўхшаш янгиликлар