• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.8°C
Detail image

CollectingCars онлайн-аукционида Nissan Silvia S14 нинг 30 нусхада яратилган Nismo 270R модификацияларидан бири сотувга қўйилди. Спорткар 1994 йилдан буён 128 минг километр йўл босган бўлиб, заводдан чиққандаги эҳтиёт қисмларини сақлаб қолган. Айни вақтда чекланган нусхадаги модель 42,250 долларга баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.

Фото: CollectingCars

Nissan Silvia S14 нинг Nismo 270R модификацияси 1994 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилган. Муҳандислар бир йиллик ишлаб чиқариш давомида спорткарнинг 30 нусхасини йиғган бўлиб, улар кузовининг ранги, спорт «обвеси», шунингдек, 17 дюймли ғилдирак дискалари ва бортларидаги «Nismo 270R» ёзуви билан ажралиб турган. Бундан ташқари, заводдаги тюнинг вақтида машинанинг «подвеска»сига муқобил пружина ва амортизаторлар, кучайтирилган муфта ва кузовга қўшимча тиргаклар ўрнатилган.

Фото: CollectingCars

Махсус версиянинг интерьери оригинал ўриндиқлар қопламасига ва уч кегайли спорт руль чамбарагига эга бўлган. Моделдаги асосий ўзгариш икки литрли турбомотори бўлиб, унинг ёрдамида двигатель 220 дан 270 гача от кучини тақдим эта олади. Агрегат беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Сотувга қўйилган нусха сериядаги 29-автомобиль ҳисобланади. 27 йиллик фойдаланиш давомида модель 128 минг километр йўл босган. Бир неча йил аввал Nissan Silvia’нинг «подвеска»си оригинал эҳтиёт қисмлардан фойдаланган ҳолда таъмирланган, шунингдек, кузови бўялган.

Фото: CollectingCars

Фойдаланилганидан дарак берувчи айрим жиҳатлари инобатга олинмаса, автомобиль ажойиб ҳолатда сақланган. Айни вақтда ноёб Nissan Silvia S14 Nismo 270R учун 42 250 доллар таклиф этилмоқда.

Фото: CollectingCars

Фото: CollectingCars

Фото: CollectingCars

Фото: CollectingCars

Фото: CollectingCars

Фото: CollectingCars

Аввалроқ Канадада Nissan’ини дилерлик марказига ташлаб кетган эркак ходимлардан бири унинг машинасини катта тезликда ҳайдаганини пайқаб қолгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар