• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

«Нега эрталаб овқат ейишни хоҳламайсиз, кечқурун эса бунинг акси бўлади?» деган саволга жавоб гипотезага айланган. Барча кашфиётлар ва тадқиқотларга қарамай, физиологик вазифалар анатомиядан фарқли ўлароқ, фаразий бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, аниқ бир далил келтириб бўлмайди, деб ёзади Wday.

Фото: Pinterest

Эрталаб иштаҳанинг бўлмаслиги ва тушдан кейин унинг мавжуд бўлиши жуда кенг тарқалган ҳодиса бўлиб, у кўпинча ортиқча вазнли ёки семириб кетган одамларда учрайди.

«Кечки очлик»нинг сабаблари:

Қонда шакар миқдори

Бунинг иштаҳа билан қандай боғлиқлиги бор? Тўқлик механизмларидан бири шакар даражасидир: у нормал ёки бироз кўтарилган қийматга эга бўлса, у ҳолда организм «тўқ» бўлади. Қиймат пасайиши билан у мияга сигнал юборади ва очлик ҳисси пайдо бўлади.

Нега кечки овқатдан кейин узоқ вақт давомида қонда шакар даражаси камаймайди?

Бунга эрталаб стресс гормонлари даражаси кўтарилганлиги сабаб бўлади. Шунинг учун глюконеогенез овқат истеъмол қилинмаса ҳам қонда шакар даражасини сақлаб туради.

Яна бир назария бор: организм эртанги кунга юмушларга тўла тайёргарлик кўради ва у билан курашишга ёрдам берадиган захираларни яратишни бошлайди. Шу жумладан, глюкоза ҳақида ғамхўрлик қилади, уни қонга бироз кўпроқ ишлаб чиқаради. Бу ўзига хос тайёргарлик саналади.

Кечқурунги вазият эса бутунлай бошқача. Кун бўйи тинимсиз ҳаракат, тўғри овқатланиш ва суюқлик режимини сақлаш ҳақида қайғурмаслик натижасида кечки овқатда очликнинг энг юқори чўққисига дуч келиш табиий. Қоринда кучли овозлар эшитилади: қонда шакар миқдорининг тушиб кетиши, бўм-бўш ошқозон, грелин гормонининг ошиб кетиши, психологик жиҳатдан чарчоқ.

Овқат қанча кам истеъмол қилинса, иштаҳа шунча кам бўлади

Иккинчи сабаб ҳам яна гормонлар билан боғлиқ. Грелин очлик учун жавобгар ва тўқлик эса лептин гормони туфайли юз беради. Аммо кўп вақт овқатланилмаса, иштаҳа ҳам шунча пасаяди.

Тўғри, ҳар қандай енгил овқатланиш кучли очликни фаоллаштиради, шунинг учун ортиқча вазнли одамларда у доимий истеъмол қилиш истагини қўзғатиши мумкин. Озиқ-овқат етишмаслиги грелинни бостиради ва организм очликни ҳис қилмайди. Ўз навбатида, эрталаб лептин даражаси бироз кўтарилади. Бундай вазиятда нонушта қилиш истаги бўлмайди

Одат

Доимий такрорланадиган овқатланиш хатти-ҳаракати кундалик турмуш тарзи, оиладаги овқатланиш маданияти, иш ёки мактабда овқатланиш зарурати билан шаклланади. Кундалик ҳаракатлар натижасида маълум бир одат пайдо бўлади ва организм ташқи шароитларга мослаша бошлайди.

Агар эрталаб нонушта ва кечқурун тўйимли кечки овқатни ўтказиб юбориш узоқ вақт давомида такрорланган бўлса, у ҳолда организм барча физиологик жараёнларнинг янги иш режимини яратади. Яъни, ўз организм эрталаб овқат сўрамаслиги ва кечқурун овқат талаб қилишига мослаштирилади.

Нонушта қилишни истаги бўлмаса, мажбурлаш керакми?

«Доимий равишда нонушта қилмаслик саломатлик ва умр кўриш давомийлигига салбий таъсир кўрсатишини исботловчи тадқиқотлар мавжуд. Бироқ, мен соғлом одам фақат оч қолганда овқатланиши керак, деб ҳисоблайман. Келаси кун учун эмас, одат бўйича овқатланинг, чунки мутахассислар шундай маслаҳат беради. Ўзингизга қулоқ тутинг», — дейди эксперти Татяна Демяненко.

Ўхшаш янгиликлар