• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

«Меҳр ва Оқибат» жамиятига Навоий вилоятида мушукларга нисбатан зўравонлик қилингани ҳақида хабар келиб тушди.

Қайд этилишича, TikTok фойдаланувчиси машҳурликка эришиш мақсадида иккита видео жойлаштирган. Кадрларда иккита питбулл итлари мушукни ғашиб ташлаётгани акс этган. Итлар мушукни бўйнидан тишлаб, силкитиб, турли қисмларга бўлиб ташлаган.

«Меҳр ва Оқибат» ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлигидан ушбу фуқарога чора кўришни сўраган.

Аввалроқ Навоийда номаълум эркак болалар кўз ўнгида итни отиб ташлагани, Андижонда таҳқирланган бўри хаски зотли ит бўлиб чиққани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар