• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.1°C
Detail image

Наманганда ўтган йили 25 мингдан ортиқ фуқаролик ишлари кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Абдураҳмон Сафаев маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.

Абдураҳмон Сафаев.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Сафаевга кўра, 2020 йили бу кўрсаткич 11242 тани ташкил этган. Ишлар сони икки баравардан ҳам ортиқ кўпайгани сабабли ўтган йили вилоятда ҳар бир туманлараро суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми 216,7 та (2020 йилда 116,0 та) ишга тенг бўлган. Бу мамлакат бўйича энг юқори кўрсаткич.

«Ўтган йили кўриб чиқилган фуқаролик ишларининг салмоқли қисми кредит ва қарз шартномасидан келиб чиққан низоларга тўғри келди. Уларнинг сони 2020 йилдаги 1574 тадан 2021 йили 10463 тага етди, яъни олти баравар кўпайди. Буни фуқаролар пандемия ва карантин сабаб олинган кредит суммаларини тижорат банкларига ўз вақтида қайтаролмаганлиги билан изоҳлаш мумкин», — дейди Абдураҳмон Сафаев.

Суд мутасаддисининг қайд этишича, кредит ва қарз шартномаси бўйича ишларнинг 8673 таси қаноатлантирилган, 1765 таси жавобгар кредит қарздорлигини бартараф этганлиги учун кўрмасдан қолдирилган, 18 таси иш юритишдан тугатилган ва 7 таси рад этилган.

Ўхшаш янгиликлар